24 Июн 2020 йил
639
Деновда парваришдаги наша “пайхон” қилинди
Денов туманида 2020 йилнинг 11 июнь куни тахминан соат 11.00 лар чамасида, вилоят Ички ишлар бошыармаси Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан, туманнинг “Истиқбол” маҳалласи ҳудудида ўтказилган тадбир давомида, шу маҳаллада яшовчи М.Ш.нинг яшаш уйи ва ёрдамчи хўжаликлари кўздан кечирилганида, томорқасидан 3 туп “Наша” ўсимлигини экиб парваришлаб келаётганлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган. Мазкур ҳолат юзасидан 2020 йилнинг 22 июнь куни М.Ш.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати