26 Феврал 2022 йил
416
Деновда, “Опий” гиёҳвандлик моддасини сотаётган шахс қўлга олинди
Денов туманида 2022 йил 15 феврал куни туманнинг “Бобур” маҳалласи ҳудудида ўтказилган тадбир давомида, шу туманда яшовчи, Р.Рустам (исм шариф ўзгартирилган) мижозга 3 дона целлофан пакетга ўралган соф оғирлиги 2,58 грамм бўлган “опий” гиёҳвандлик моддасини 400.000 (тўрт юз минг) сўмга сотаётган вақтида ушланган ва ашёвий далил олинган. 17 февраль куни Р.Рустамга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати