16 Ноябр 2021 йил 748

Деновда опий гиёҳвандлик моддасини сотаётган шахс қўлга олинди

Денов туманида 2021 йил 29 октябрь куни, вилоят ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан туманнинг “Истиқбол” маҳалласи ҳудудида ўтказилган тезкор-тадбир давомида, туманнинг “Янгиҳаёт” маҳалласида яшовчи, И.Даврон (исм шариф ўзгартирилган) мижозга 3,48 гр “опий” гиёҳвандлик моддасини 600.000 (олти юз минг) сўмга сотаётган вақтида ушланган. 30 октябрь куни И.Давронга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech