16 Август 2022 йил 363

Деновда оммавий сайёр қабул 8 соатдан ортиқ давом этди

Денов тумани "Боғинав" маҳалласи ҳудудидаги Эко боғида соат 9:00 да бошланган вилоят ҳокими Тўра Боболов бошчилигида секторлар, вилоят ҳокими ўринбосарлари, бошқарма ва ташкилотлар, Халқ қабулхонаси раҳбарларининг оммавий сайёр қабули 17:30 га қадар давом этди.

Сайёр қабулда 338 нафар фуқаро томонидан ичимлик суви, ички йўллар таъмири, электр ва газ таъминоти, соғлиқни сақлаш, ижтимоий таъминот каби турли масалалар билан боғлиқ 407 та муаммо тингланди. Мурожаатларнинг 83 таси шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилган бўлса, 21 та ер ажратиш билан боғлиқ мурожаатларга ҳуқуқий тушунтириш берилиб, 303 та муаммо ижроси муддат талаб этгани боис масъулларга қўшимча ўрганиш ўтказиб, ҳал этиш вазифаси юклатилди.

Text to speech