Деновда ўғрилик қилган шахс қўлга олинди
Денов туманида 2021 йил 19 сентябрь куни шу туманда яшовчи, А.Фарида туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 18 сентябрь кунидан 19 сентябрь кунига ўтар кечаси номаълум шахслар яшаш уйи меҳмонхонасида турган 1 дона “Polarline” русумли телевизори, 1 дона “ASUS” русумли ноутбуги, 2 дона “Delonghi” русумли электр печи ва 1.000.000 (бир миллион) сўм пулларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида, ушбу ўғирлик жиноятини Денов туманида яшовчи, Д.Карим содир этганлиги аниқланиб ушланган ва ундан ашёвий далил олинган. 20 сентябрь куни Д.Каримга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати