15 Август 2022 йил
405
Деновда қидирувдаги аёл қўлга олинди
Денов туманида 2022 йил май ойида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми ва 227-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, жиноий жавобгарликдан қочиб юрган, Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Жиноят ишлари бўйича суди томонидан қидирувда бўлган, эҳтиёт чораси сифатида “қамоқ” қўлланилган, туманнинг “Ўртақишлоқ” маҳалласида яшовчи, Ж.Шоҳсанам (исм шариф ўзгартирилган) 5 август куни, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан туман ҳудудида юрганлиги аниқланиб, ушланган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати