24 Декабр 2021 йил
385
Деновда, гумонланган шахс ёнидан опий гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди
Денов туманида 2021 йил 2 декабрь куни соат 17:30 ларда, туман ИИБ Жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан туманнинг "Бобур" маҳалласида ўтказилган тезкор тадбир давомида, туманнинг "Лолазор" маҳалласида яшовчи, Ж.Жамшиднинг (исм шариф ўзгартирилган) ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унинг ёнидан целофан пакетга ўралган, соф вазни 0,62 грамм "Опий" гиёҳвадлик воситаси борлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган. 13 декабрь куни Ж.Жамшидга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати