6 Сентябр 2021 йил
641
Деновда гиёҳвандлик моддасини ўттиз миллионга сотаётган шахс қўлга олинди
Денов туманида 2021 йил 26 август куни, туман ИИБ Жиноят қидирув бўлими, ДХХ вилоят бошқармаси ва вилоят Божхона ходимлари томонидан туманнинг “Намозгоҳ” маҳалласи ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир давомида, туманнинг “Ўрикзор” маҳалласида яшовчи, И.Фарҳод мижозга 11 дона целофан пакетларга жойланган 90,11 гр “опий” гиёҳвандлик моддасини 30.000.000 (ўттиз миллион) сўмга сотаётган вақтида ушланган ва ашёвий далил олинган. 28 август куни И.Фарҳодга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25,273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати