22 Декабр 2021 йил
449
Деновда, гиёҳфуруш қўлга олинди
Денов туманида 2021 йил 28 ноябрь куни соат 15:30 ларда, вилоят ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан туманнинг "Истиқбол" маҳалласида ўтказилган тадбирда, шу туманда яшовчи, А.Икром (исм шариф ўзгартирилган) мижозга соф оғирлиги 1,88 грамм бўлган "гашиш" гиёҳвандлик воситасини 600.000 (олти юз минг) сўмга сотган вақтида ушланган ва ашёвий далил олинган. 1 декабр куни А.Икромга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати