14 Апрел 2022 йил 447

Деновда гиёҳфуруш тезкор тадбирда қўлга олинди

Денов туманида, 2022 йил 2 апрел куни вилоят ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан туманнинг “Номозгоҳ” маҳалласи ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир давомида, туманнинг “Даштичинор” маҳалласида яшовчи, Ж.Камол (исм шарифлар ўзгартирилган) мижозга соф вазни 92,09 грамм “Опий” гиёҳвандлик воситасини 7.200.000 (етти миллион икки юз минг) сўмга сотаётган вақтда ушланган ва ашёвий далил олинган. 3 апрель куни Ж.Камолга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech