30 Июл 2023 йил 461

Деновда фуқаронинг пластик картасидан пул ўғирлаган шахс аниқланди

Денов тумани “Янги куч” маҳалласида яшовчи, М.Салима (исм шарифлар ўзгартирилган) туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 15 июнь куни Кобалт русумли автомашинада ўзига тегишли бўлган “Редми 5” русумли телефон аппарати қолиб кетиши натижасида ушбу телефон аппаратининг клик иловасидан номаълум шахс 13.400.000 (ўн уч миллион тўрт юз минг) сўм пул маблағини ечиб олганлигини билдирган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида, ушбу ўғирлик жиноятини шу туманда яшовчи, Б.Саттор содир этганлиги аниқланиб ушланган ва ашёвий далил олинган. 19 июль куни С.Сатторга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Унутманг! Ҳар бир содир этилган қилмиш ёки жиноят ўзидан кейин из қолдиради. Бу эса жиноятга жазо муқаррарлигини таъминлашга хизмат қилади.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech