25 Июл 2021 йил 699

Деновда фирибгарлик қилган аёлга жиноят иши қўзғатилди

Денов туманида 2021 йил 21 июль куни Денов тумани бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги Тергов бўлимидан тушган ҳужжатларга кўра, туманнинг “Қовунлисой” маҳалласида яшовчи, Н.Нигора 2020 йил август ойида, туманнинг “Тасмасой” маҳалласида яшовчи, Б.Маликага банкдан кредит олиб беришини ваъда қилиб, 7.500.000 (етти миллион беш юз минг) сўм пулларини, 2020 йил ноябрь ойида, туманнинг “С.Оллоёр” маҳалласида яшовчи, А.Рушанага 10 кун муддатда 20.000.000 (йигирма миллион) сўмлик тилло тақинчоқларини қайтариб бериш шарти билан олиб кетади.
Бундан ташқари Н.Нигора жиноий қилмишини давом эттириб, 2020 йил ноябрь ойида, туманнинг “Тасмасой” маҳалласида яшовчи, Б.Матлубага 1000 (минг) АҚШ доллар пулларини бир хафта муддатда қайтариб бериш шарти билан олиб, ушбу пулларни ўзининг эҳтиёжларига ишлатиб юборганлиги аниқланган. 21 июль куни Н.Нигорага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech