23 Май 2022 йил 479

Деновда фирибгар тўрт кишини “ер сотаман”-деб, икки юз йигирма миллион сўм пулларини ўзлаштириб кетди

Денов туманида 2022 йил 16 апрель куни Сариосиё туманида яшовчи, А.Салим (исм шарифлар ўзгартирилган) вилоят ИИБнинг “102” хизматига мурожаат қилиб, унда, Денов туманида яшовчи, Б.Собир 2020 йил феврал ойида, шу туманда яшовчи Т.Карим ва М.Омонларга туманнинг “Намозгоҳ” маҳалласи ҳудудидаги янги қурилган деҳқон бозори атрофидаги 20 сотих ерни кўрсатиб, ушбу ерни сотишини айтиб, улар билан 220.000.000 (икки юз йигирма миллион) сўмга келишиб, шундан А.Салимдан 75.000.000 (етмиш беш миллион) сўм, Т.Каримдан 70.000.000 (етмиш миллион) сўм ва М.Омондан 75.000.000 (етмиш беш миллион) сўм жами 220.000.000 (икки юз йигирма миллион) сўм пулларни олиб, ушбу ерни шу кунга қадар ҳужжатлаштириб бермасдан пулларни ўзлаштириб кетганлигини маълум қилган. 10 май куни Б.Собирга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech