29 Сентябр 2021 йил
501
Деновда фирибгар алдов йўли билан ер майдонини пуллаб юборди
Денов туманида 2021 йил 10 сентябрь куни, туманнинг “Буюк келажак” маҳалласида яшовчи И.Солия, туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 2021 йил январь ойида, туманнинг “Жоми” маҳалласида яшовчи, О.Умид, туманнинг “Боғишамол” маҳалласида жойлашган 0,05 га ер майдонини “ўзимнинг номимда”-деб алдаб, фирибгарлик йўли билан моддий бойлик орттириш мақсадида 4.400 (тўрт минг тўрт юз) АҚШ долларига сотиб, ҳозирги кунга қадар ерни номига расмийлаштириб бермасдан алдаб келаётганлигини маълум қилган. 20 сентябрь куни О.Умидга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати