3 Июн 2022 йил 265

Деновда, девор атрофида наша ўсимлиги парваришланаётганлиги аниқланди

“Қора дори – 2022” кенг қамровли профилактик тезкор тадбирининг 1-босқичи давомида, 2022 йилнинг 19 май куни, вилоят ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси ва Денов туман ИИБ Жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан олинган тезкор маълумотларга асосан Денов туманида яшовчи Ж.Холиданинг яшаш уйи ва ёрдамчи хўжаликлари тезкор тадбир давомида кўздан кечирилди.
Кўздан кечириш давомида, яшаш уйи ховлисининг девори атрофидаги ерга экилган 8 туп “наша” гиёҳвандлик ўсимлигини парваришлаб келаётганлиги аниқланиб, ҳолислар иштирокида процессуаль тартибда ҳужжатлаштириб олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Text to speech