12 Феврал 2022 йил 804

Деновда чет эл вальютасини сўмга алмаштириб берган шахс жавобгарликка тортилди.

Денов туманида 2022 йил 24 январь куни туманнинг “Остона” маҳалласида яшовчи, К.Даврон (исм шарифлар ўзгартирилган) туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 22 январ куни, туманнинг “Баҳористон” маҳалласи ҳудудида жойлашган “эски деҳқон бозор” ҳудудида, 3.500 (уч минг беш юз) Россия рубль пулларини сўмга айлантириш мақсадида борганида, шу туманда истиқомат қилувчи Т.Дилшод ушбу пулларни жами 4.900.000 (тўрт миллион тўққиз юз минг) сўмга алмаштириб беришга келишиб, шундан 4.150.000 (тўрт миллион бир юз эллик минг) сўм бериб, қолган 750.000 (етти юз эллик минг) сўм пулларни фирибгарлик йўли билан олиб қолганлигини маълум қилган. 3 февраль куни Т.Дилшодга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech