11 Декабр 2021 йил 1311

Деновда, "Биз зўравонликка қаршимиз!” мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди.

Денов тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, туман ИИБ ҳамда Денов тадбиркорлик ва педагогика институти масъуллари ҳамкорлигида "Биз зўравонликка қаршимиз” мавзусида ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга қаратилган тарғибот тадбири ташкил этилди.
Тадбирда ҳуқуқий саводхон бўлмаган киши ҳар ерда қоқилиши, ўз ҳаққини талаб қила олмай, сарсон бўлаётгани ҳақида туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Ш.Ибрагимова ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Шу боис ҳуқуқий саводхонликни оширишга эътибор қаратилаётганига тухталиб ўтди.
Хотин-қизларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилган тарғибот тадбирида жамиятда фаол ҳаракат қилаётган хотин-қизларнинг турмуш тарзи, эришган ютуқлари мисол қилиб кўрсатилди.

Text to speech