7 Январ 2023 йил 404

Деновда безорилик қилган шахсларга жиноят иши қўзғатилди

Денов туманида 2023 йил 5 январ куни соат 22.00 ларда, шу туманда яшовчилар, Д.Дониёр (исм шарифлар ўзгартирилган) ва С.Сарварлар жамоат жойи ҳисобланган кўп қаватли уйлар ёнида, Бойсун туманида яшовчилар, Ш.Шерзод, Д.Достон, Денов туманида яшовчи, Х.Ҳалимлар билан жанжаллашиб қолиб, жанжал вақтида бир-бирларини дуч келган жойларига уришиб, Л.Латифга тан жароҳати етказган. 6 январь куни Д.Дониёр, С.Сарвар, Ш.Шерзод, Д.Достон, Х.Ҳалимларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech