4 Январ 2022 йил
433
Деновда, безориларга жиноят иши қўзғатилди
Денов туманида 2021 йил 2 декабрь куни соат 08:00 ларда, туманнинг "Лолазор" маҳалласи ҳудудида жойлашган буюм бозорида, туманнинг "Баҳористон" маҳалласида яшовчи, Т.Собир (исм шарифлар ўзгартирилган) Сариосиё тумани "Хонжиза" маҳалласида яшовчи, Ч.Дўстқобил ва Ч.Дўстмуродлар билан ўзаро жанжаллашиб қолиб, бир-бирларини қўли билан уришиб, тан жароҳати етказишган. 16 декабрь куни Т.Собирга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми "а" банди билан Ч.Дўстқобил ва Ч.Дўстмуродларга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми "б" банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати