14 Май 2022 йил
442
Деновда, автоулов йўловчиси ёнидан гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди
Денов туманида 2022 йил 30 апрел куни соат 21:00 ларда, туман ИИБ ҳамда ДХХ ходимлари томонидан туманнинг “Тотувлик” маҳалласи ҳудудида ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, шу маҳалла ҳудудида ҳаракатланиб кетаётган “Кобалт” русумли автоулов тўхтатилиб текширилганида, автоулов йўловчиси шу туманда яшовчи, В.Ворис (исм шарифлар ўзгартирилган) холислар иштирокида текширилганида, унинг ёнидан 5 дона гугурт қутисига қадоқланган, соф вазни 29.47 грамм “Марихуана” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланиб, процессуаль тартибда ҳужжатлаштириб олинган. 4 май куни В.Ворисга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати