19 Ноябр 2021 йил 580

Деновда 39 дона гугурт қутиларига жойланган гиёҳванд моддалари сотилишининг олди олинди

Денов туманида 2021 йил 30 октябрь куни, туман ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими Профилактика инспектори ходимлари томонидан туманнинг “Кўкабулоқ” маҳалласи ҳудудида ўтказилган тадбир давомида, шу маҳаллада яшовчи, Ж.Солижоннинг (исм шарф ўзгартирлган) яшаш уйи ва ёрдамчи хўжаликлари кўздан кечирилганда, омборхонасида, 39 дона гугурт қутиларига жойланган 132,65 гр “марихуана” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда ҳужжатлаштириб олинган. 2 ноябрь куни Ж.Солижонга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25,273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech