12 Сентябр 2025 йил 143

Денов туманидаги таълим муассасаларида “Хавфсиз кибермакон” ойлиги доирасида тарғибот тадбири ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2025-йил 28-августдаги 317-сонли фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида “Хавфсиз кибермакон” ойлиги ўтказилмоқда.

Ушбу ташаббус доирасида Денов тумани “Сурхондиёр” маҳалласида жойлашган 87-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари билан ҳам тарғибот тадбири ташкил этилди.

Тадбирда Денов тумани ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими Вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психолог, катта лейтенант Миржалол Қодиров томонидан ўқувчиларга интернетдан фойдаланиш маданияти, ижтимоий тармоқлардаги хавф-хатарлар ва уларнинг олдини олиш чоралари ҳақида тушунтиришлар берди.

Шунингдек, ёшларнинг ҳуқуқий онги ва киберхавфсизлик бўйича билимларини ошириш, уларни турли салбий таъсирлардан асраш, онгли ва масъулиятли фойдаланувчи сифатида тарбиялаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Text to speech