6 Феврал 2023 йил 442

Денов туманида жиноий гуруҳ қўлга олинди

Денов туманида 2023 йил 26 январь куни Тошкент шаҳрида яшовчи, Ю.Бобур (исм шарифлар ўзгартирилган) туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 25 январь кунидан 26 январь кунига ўтар кечаси туманнинг “Қизилгул” маҳалласида жойлашган масъулияти чекланган жамияти ҳудудида сақланаётган 3 бош қўйларини номаълум шахслар ўғирлаб кетганлигини билдирган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида, ушбу ўғирлик жиноятини Денов туманида яшовчилар, 2003 й.т. К.Салим, 2004 й.т. К.Даврон, 2002 й.т. С.Собир ҳамда 2005 й.т. Б.Валишерлар содир этишганлиги аниқланиб ушланган ва улардан ашёвий далил олинган. 5 февраль куни К.Салим, К.Даврон, С.Собир ҳамда Б.Валишерларга  нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “в,г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech