22 Июн 2024 йил 416

Денов туманида Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилинган 3 нафар шахсга фуқаролик паспорти топширилди

Сўнги йилларда Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисидаги қонунига ҳамда Президентимиз Шавкат Мирзиёев фармони билан фуқаролиги бўлмаган кўплаб юртдошларимизга Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги берилиб келинмоқда. Бу билан уларга Конституциямиз ва қонунларимизда белгиланган ҳуқуқларидан тўла фойдаланиш имконини бериш билан бирга, одамларда адолатга, давлатга бўлган ишонч туйғуси мустаҳкамланмоқда.

Денов туманида ҳам Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинган 3 нафар шахсларга Сурхондарё вилояти ИИБ Шимолий минтақавий ҳудуд бошлиғи подполковник М.Хўжаев ҳамда Денов туман ИИБ бошлиғининг 1-ўринбосари майор Ж.Алиевлар томонидан фуқаролик паспортлари тантанали равишда топширилиб, уларнинг келгуси ҳаётларига омадлар тилади. “Ўзбекистон Республикаси Фуқароси”- деган юксак нишонни олган бу инсонларнинг юзларидан кулги, кўзларидан қувонч ёшлар қалқди ва Президентимизга ўз миннатдорчиликларини изҳор этишди.

Text to speech