13 Ноябр 2021 йил
433
Денов туманида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш акцияси давом этмоқда
Президентимиз ташаббуси билан бошланган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида Денов тумани ИИБда ҳам дарахт кўчатларини экиш акцияси амалга оширилмоқда
Тизимда амалга оширилаётган "Яшил макон" лойҳаси асосида Денов тумани ИИБ маъмурий биноси худуди ҳамда ходимларнинг яшаш хонадонлари, хизмат уйларига мевали ва манзарали кучатлар экилди. Шу билан бирга ушбу лойиҳа асосида хизматлар билан кунлик кўчат экиш ишлари режалаштириб олинди.
Туман Ички ишлар бўлими ходимлари «Дарахт экиш бўйича долзарб 40 кунлик» акциясида фаол иштирок этиб, ҳудудларни яшил маконга айлантиришда ташаббус кўрсатмоқда.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати