1 Март 2022 йил 807

Денов туманида, яна бир ноқонуний ҳужра фаолиятига чек қўйилди

2022 йилнинг 02 январь куни, Сурхондарё вилояти ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси, Денов тумани ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бўлими ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати Денов шаҳар бўлими ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор- тадбирлар давомида, Денов шаҳрида яшовчи, Э.Султон (исм шариф ўзгартирилган) яшаш хонадонида 2021 йилнинг январь ойидан бошлаб “ҳужра” шароитида, диний адабиётлардан фойдаланган ҳолда вилоятнинг турли туманларида истиқомат қилувчи мактаб ёшидаги вояга етмаган болаларга яшаш хонадонида ноқонуний диний таълим бериб, келаётганлиги аниқланиб, ушбу адабиётлар холислар иштирокида тегишли тартибда ҳужжатлаштирилиб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Э.Султонга нисбатан тўпланган хужжатлар Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 241-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 2022 йил 10 январь куни Жиноят ишлари бўйича Денов туман суди томонидан Э.Султоннинг оилавий шароитини ҳисобга олиб, Энг кам ойлик иш ҳаққининг 10 (ўн) баробари яъни 2.700.000 (икки миллион етти юз минг) сўм миқдорида жарима жазоси тайинланган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech