Денов туманида, “Хотин-қизлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларини олдини олиш”га қаратилган семинар тренинг ташкил этилди
Денов Тадбиркорлик ва педагогика институтида 2021 йил 12 ойи мобайнида Денов туманида аёллар томонидан содир этилган жиноятлар таҳлили ва келгусида ушбу турдаги жиноятларнинг содир этилишини олдини олиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирларни белгилаш юзасидан, “Хотин-қизлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларини олдини олиш” ҳамда “Гендер зўравонликка жавобан хизмат кўрсатишнинг стандарт операцион иш тартиблари” мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди.
Ушбу семинарда, Сурхондарё вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликлар бошқармаси Хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторлари майор М.Қурбонова, майор Т.Хўшбоқова, Денов тумани ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси профилактика инспекторлари ва хотин-қизлар масалалари бўйича инспектори капитан Г.Элмуродова, Сариосиё тумани ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси Хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори лейтенант Н.Мажитова, Денов тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Ш.Ибрагимова, Аёлларни реабилитация ва мослаштириш Сурхондарё вилояти туманлараро намунали маркази раҳбари С.Саидмуратова, марказ психологи Д.Акилова, Денов Тадбиркорлик ва педагогика институти психолог ва ўқитувчилари, ННТ “Таскин” маркази, туман Тиббиёт бирлашмаси ходимлари ҳамда ҳамкор ташкилотлар иштирок этишди.
2021 йилнинг 1-3 декабрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Олий Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитасининг тегишли кўрсатмаси ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси, БМТнинг ЮНИПФА ташкилоти билан ҳамкорлигида “Идоралараро стандарт операцион иш тартиблари” бўйича семинар-тренинг бўлиб ўтган эди.
Унда соғлиқни сақлаш, ички ишлар, реабилитация ва ижтимоий хизмат кўрсатиш йўналишлари “Гендер зўравонликка жавобан хизмат кўрсатишнинг стандарт операцион иш тартиблари” кенг ёритиб берилди. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизматининг 1259 қисқа рақамли “Ишонч маркази”га содир этилган ёки сиз гувоҳи бўлган зўравонлик ҳолатлари бўйича мурожаат қилишлари мумкинлиги тушунтирилди.
2021 йил 12 ойи давомида вилоятимизда 444 та хотин-қизлар томонидан жиноятлар содир этилган бўлиб, шундан 65 таси Денов туманида хотин-қизлар томонидан содир қилинган. Ушбу жиноятларнинг олидини олиш мақсадида, 2022 йилга мўлжалланган вилоят Ички ишлар бошқармаси Ҳуқуқбузарликлар бошқармаси томонидан қўшма дастур ишлаб чиқилди.
Вилоятимизда 2021 йил 12 ойи давомида тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга 2517 та ҳимоя ордерлари берилди.
Ушбу тадбирдан кўзланган асосий мақсад хотин-қизлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, уларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш, аёлларнинг ҳуқуққий онги ва сводхонлгини ошириш, ташкилотлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлашдан иборат. Семинарда гендер тенгликни таъминлашга доир видео ролик қўйиб берилди ва буклетлар тарқатилди.
Семинарда ҳамкор ташкилотларнинг жиноятчиликни олдини олиш борасидаги таклифлари қабул қилиниб, тегишли чора-тадбирлар белгиланди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати