11 Май 2022 йил 274

Денов туманида ўз хонадонида кўкнор ўсимлигини парваришлаётган шахс аниқланди

2022 йил 07 май куни соат тахминан 13:40ларда, Денов тумани ИИБ Жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан олинган тезкор маълумотларга асосан, Денов тумани ҳудудида ўтказилаётган “Қора дори-2022” кенг қамровли тезкор-профилактик тадбири давомида, Денов туманида яшовчи, Ф.Фарзонанинг (исм шарифлар ўзгартирилган) яшаш уйи ва ёрдамчи хўжаликлари кўздан кечирилганда, яшаш уйи томорқасига экилган анор ва узим кўчатларининг орасига экиб, парваришлаб келаётган 60 (олтмиш) туп кўкнор гиёҳвандлик ўсимлиги борлиги аниқланиб, холислар иштирокида тегишли тартибда хужжатлаштириб олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан терговолди текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech