8 Феврал 2023 йил
381
Денов туманида ўтказилган тезкор тадбирда шахс ёнидан “опий” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди
Денов туманида 2023 йил 20 январь куни соат 18-00 ларда, вилоят ИИБ Тезкор қидирув хизмати Жиноят қидирув бошқармаси ва тумани ИИБ ходимлари ҳамкорлигида Денов тумани ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда, шу туманда яшовчи, С.Камрон иш жойида ёнлари кўздан кечирилганда унинг ёнидан соф вазни 13.49 грамм бўлган “опий” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳолислар иштирокида ҳужжатлаштириб олинган. 21 январь куни С.Камронга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати