4 Феврал 2023 йил 226

Денов туманида ўтказилган тезкор тадбирда гиёҳфуруш қўлга олинди

Денов туманида 2023 йил 19 январь куни соат 16-20 да, туман ИИБ Жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан туманнинг “Гулистон” маҳалласи ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир давомида, тадбирга жалб қилинган мижозга, шу туманда яшовчи, Э.Жамшид (исм шарифлар ўзгартирилган) ёнидаги 5 дона қоғозга қадоқланган соф вазни 2.35 грамм “Марихуана” ва бошқарувидаги Жентра русумли автоуловида бўлган соф вазни 1.48 грамм “Гашиш” гиёҳвандлик моддасини жами 300.000 (уч юз минг) сўмга сотиб ўтказаётган вақтида тезкор тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олиниб тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган. 20 январь куни Э.Жамшидга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech