7 Июн 2023 йил 374

Денов туманида ўтказилган тезкор тадбирда автоулов салонида гиёҳванд модда борлиги аниқланди

Денов туманида 2023 йил 10 май куни туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлимидан тушган ҳужжатларга кўра, Термиз шаҳрида яшовчи, Ж.Холбўтанинг (исм шарифлар ўзгартирилган) аризасига асосан 2 май куни вилоят ИИБ Тезкор қидирув хизмати Жиноят қидирув бошқармаси ва Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси ходимлари томонидан туманнинг “Ибн Сино” маҳалласи ҳудудида жойлашган тўйхона ёнида, ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, шу туманда яшовчи, О.Ботир бошқарувидаги ВАЗ-2106 русумли, автоулови холислар иштирокида текширилганда автоуловдан соф вазни 13.40 гр “гашиш” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан, 10 май куни О. Ботирга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25,273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech