30 Июл 2024 йил 245

Денов туманида "Турмуш" профилактик тадбири доирасида ўқув семинари ташкил этилди.

Республиканинг барча маҳаллаларини жиноятдан ҳоли ҳудудга айлантириш мақсадида, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ўртасида тасдиқланган ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланиб, унга кўра жорий йилнинг 5 июль кунидан 5 август кунига қадар кенг қамровли "Турмуш" профилактик тадбири ўтказилмоқда.

Денов тумани ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими Хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори капитан Г.Элмуродова, Денов туман ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими Таянч пункти профилактика инспектори  катта лейтенант Ф. Миралиев,  Маҳалла хотин-қизлар фаоллари,  ва хотин-қизлар иштирокида ҳуқуқий саводликни ошириш мақсадида ўқув-семинари ўтказилди. 

Ўтказилган ўқув-семинарда Ўзбекистон Республикаси  Вазирлар маҳкамасининг 2024 йил  25 июндаги “Тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизлар ва уларнинг фарзандларига ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизимини йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 354-сонли қарорнинг мазмун моҳияти тушунтирилиб ўтилди. Бундан ташқари ҳозирги кунда давр муаммосига айланиб бораётган ажримларни олдини олиш бўйича кўп йиллик ҳаётий тажрибага эга бўлган ёши улуғ онахонларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди.

Text to speech