25 Июл 2024 йил 289

Денов туманида "Турмуш" профилактик тадбири доирасида, ҳудудларда низоли оилаларнинг муммоларини ўрганиш ва бартараф этишга қаратилган профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, оилавий ажримлар, ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари, эрта турмуш ва эрта туғруқни олдини олиш, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланиш эҳтимоли бўлган хотин-қизларни аниқлаш чора-тадбирларини тизимли ташкил этиш мақсадида, Денов тумани Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Н.Лутфуллаева, туман ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими Хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори капитан Г. Элмуродова  туман Тиббиёт бўлими бош ҳамшираси З.Алламуродова, катта ҳамширалар, потранаж ҳамширалар, доя ҳамширалар иштирокида туман Тиббиёт бирлашмасида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбати давомида, юқоридаги қайд этилган масалалар юзасидан амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилиниб, тиббий бригадалар фаолиятига ҳам тўхталиб, улар томонидан хонадонларда соғлом турмуш тарзини шакллантиришда "маҳалла еттилиги" билан ҳамкорликда ишлашни кучайтириш ва тезкор чора-тадбирларни амалга ошириши белгилаб олинди.

Text to speech