Денов туманида “Турмуш” кенг қамровли профилактик тадбири доирасида соғлом оила, соғлом жамият ғояси асосида амалга оширилаётган ишлар сарҳисоб қилинди.
Денов тумани ҳокимлигида
ўтказилган йиғилишда, вилоят ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар
бошқармаси бошлиғи З.Хидирова ҳамда вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати
Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғининг Хотин-қизлар масалалари
бўйича ўринбосари Ў.Эшимова, туман Тиббиёт бирлашмаси оналик ва болаликни
муҳофаза қилиш бўйича ўринбосари М.Тудаева, туман ҳокимининг ўринбосари, Оила
ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Н.Лутфуллаева ҳамда маҳалладаги хотин-қизлар
фаоллари патронаж ҳамширалари иштирок этди.
Унда, оиладаги тиббий
маданиятни ривожлантириш она ва бола саломатлигини таъминлаш йўлида бажарилиши
лозим бўлган вазифалар, шунингдек, хотин-қизлар ўртасида турли хилдаги
онкологик касалликларни барвақт аниқлаш, оналар ўлими, болалар ўлими ҳолатларини
кескин камайтириш, туғруқлар ўртасидаги интервалларга амал қилиш ҳамда ногирон
фарзандлар туғилишини олдини олишга қаратилган профилактик тадбирларни амалга
оширишда йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш тўғрисида фикрлар алмашилди.
Шунингдек, ҳозирда туман
ҳудудида “хавфсиз ҳудуд ва мулкий жиноятларни олдини олиш” долзарб ойлиги
ўтказилаётганлиги муносабати билан барча ушбу ойликда фаол иштирок этишлари
билан бирга ушбу йўналишда маҳалла ҳудудларида тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб
боришлари уқтирилди.
Тадбир давомида маҳалла-куйда фаол иштирок этиб,
маҳалладошларига намуна бўлиб келаётган кекса онахонларга вилоят ҳокимининг
ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи З.Хидирова томонидан
"Ташаккурнома"лар топширилди.