13 Июл 2024 йил 610

Денов туманида ўтказилган "Турмуш" профилактик тадбири “Сурхондарё тажрибаси” доирасида бўлиб ўтди.

Республикамизнинг барча маҳаллаларини жиноятдан ҳоли ҳудудга айлантириш мақсадида жорий йилнинг 5 июль кунидан 5 август кунига қадар кенг қамровли  "Турмуш" профилактик тадбири ҳамда Сурхондарё вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси ташаббуси билан “Сурхондарё тажрибаси” сифатида вилоятнинг барча маҳаллаларини жиноятдан ҳоли ҳудудга айлантириш кўзда тутилган, шу мақсадида, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси томонидан жорий йилнинг 6 июл куни “Маҳалла ҳудудида, хотин-қизлар  ҳамда оила-турмуш доирасидаги жиноятларни олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар тўғрисида”ги қўшма қарор имзоланди.

Ушбу қўшма қарорга асосан вилоят ҳудудида 10 июл кунидан 10 август кунига қадар вилоят миқиёсида кенг қамровли “Низолашаётган оилаларнинг муаммоларини бартараф этиш" кенг қамровли профилактик тадбири асосида, жойларда низолашаётган оилалар билан уларнинг муаммоларини бартараф этиш юзасидан сайёр қабуллар ташкил этилиши режалаштирилган.

Шу асосда навбатдаги “Сайёр қабул” Денов тумани ҳокимлигида ташкил этилди. Мазкур “Сайёр қабул”да Денов тумани ҳокими Илҳом Аброров ҳамда туман Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Ғайрат Хўжамқулов, туман прокуратураси масъуллари ҳамда бошқа мутасадди идора ва ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.

“Сайёр қабул”да “Боғи Эрам”, “Истиқбол”, “Буюк келажак”, “Ёшлик”, “Сўфи Оллоёр” маҳаллаларида истиқомат қилувчи 7 та низоли оилаларнинг муаммолари ўрганилиб, аниқланган муаммоларнинг 4 таси қабул давомида ижобий ҳал этиш чоралари кўрилди. Айрим ажрим ёқасига келиб қолган оилаларнинг жанжалига барҳам берилиб яраштирилган бўлса, баъзиларига ярашиш учун қўшимча муҳлатлар берилди.

Text to speech