15 Июл 2023 йил 412

Денов туманида ташкилотлар ўртасида спортнинг футболь тури бўйича "Туман ҳокими кубоги" мусобақаси бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 15 июль куни Денов туманидаги марказий ўйингоҳида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 7 апрель кунидаги “Оммавий ва профессионал футболни ҳар томонлама ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-115-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, спортнинг футболь тури бўйича “Туман ҳокими кубоги” учун мусобақа бўлиб ўтди.

Мусобақани ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, тумандаги бўлим, идора ҳамда ташкилотларда фаолият юритаётган ходимлар ўртасида футболь спорт турини янада оммалаштириш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, туман аҳолисининг ижтимоий фаоллигини ошириш ва саломатлигини мустаҳкамлаш кўзда тутилди.

Ўтказилган мусобақада ҳар бир жамоа таркибида бир нафар жамоа раҳбари ҳамда 18 нафар ўйинчидан ташкил топган 68 та футбол жамолари шакллантирилди ва улар ўртасида ғолиблик учун муросасиз тўп суришди.

Муросасиз кечган мусобақанинг финал босқичида Шимолий минтақавий ҳудуд Денов тумани Ички ишлар бошқармаси ҳамда туман Фавқулодда вазиятлар бўлимларининг футболь жамоалари куч синашиб, Шимолий минтақавий ҳудуд Денов тумани Ички ишлар бошқармасининг терма жамоаси 2-1 ҳисобида туман Фавқулодда вазиятлар бўлими футболь жамоасини мағлуб этиб, 15 000 000 (ўн беш миллион) сўмлик ваучерни қўлга киритиб, мутлоқ ғолиб бўлишди.

Text to speech