27 Июл 2024 йил 371

Денов туманида “Сурхондарё тажрибаси” асосида профилактик учрашувлар ўтказилмоқда

Республикамизнинг барча маҳаллаларини жиноятдан ҳоли ҳудудга айлантириш мақсадга қаратилган жорий йилнинг 5 июл кунидан 5 август кунига қадар кенг қамровли "Турмуш" профилактик тадбири доирасида “Сурхондарё тажрибаси” сифатида вилоятнинг барча маҳаллаларини жиноятдан ҳоли ҳудудга айлантириш мақсад қилинган.

Шу сабабли Денов тумани Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Ғ.Хўжамқулов, туман "Инсон" ижтимоий хизматлар кўрсатиш маркази директори Э. Жумаев,  туман ИИБ Жамоат хавфсизилиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси Хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори капитан Г.Элмуродова, Ижтимоий профилактика катта инспектори майор А.Муродов ҳамда "маҳалла еттилиги" фаоллари иштирокида маъмурий ва фуқаролик судларида низолашаётган оилалар билан профилактик суҳбат ўткизилиб, муаммолари ўрганилди.

Ўрганишлар давомида тарафларга ўзаро келишмовчиликларини тинч йўл билан қонуний тартибда ҳал этишлари юзасидан профилактик тушунтириш ишлари олиб борилиб, тегишли тартибда ҳуқуқий тушунчалар берилди.

Text to speech