8 Август 2022 йил 360

Денов туманида “Соғлом аёл-янги Ўзбекистон таянчи” шиори остида Хотин-қизлар ўртасида спорт тадбири ўтказилди

Жорий йилнинг 4 август куни Сурхондарё вилояти ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи З.А.Хидирова Денов туманига ташрифи давомида, туман ҳокимлиги, туман ИИО ФМБ, Туман Маҳалла жамоат фонди масъуллари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 мартдаги ПФ-87-сонли фармонида белгиланган уч босқичли Миллий дастур ижросини таъминлаш мақсадида:

Хотин-қизлар ўртасида спортни оммалаштириш,  спорт мусобақалари орқали аёлларда ўз иродаси, кучи ва имкониятларига бўлган ишончини мустаҳкамлашга қаратилган “Соғлом аёл-янги Ўзбекистон таянчи” мавзусида, Денов туманида хотин-қизлар ўртасида ўтказилган  спортнинг волейбол ва бошқа турлари бўйича спорт тадбирида иштирок этди.

Мусодақа якунида, ғолибларга вилоят ҳокими ўринбосари ҳамда туман ҳокимлиги, туман касаба уюшмасининг қимматбаҳо совғалари топширилди. Спорт мусобақалари тумандаги ҳар бир маҳаллада манзилли ташкил этилиши белгиланиб олинди.

Text to speech