30 Сентябр 2024 йил 294

Денов туманида содир этилган жиноят кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилинди.

Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Б.Иноқов, Денов туман ҳокими И.Аброров, сектор раҳбарлари, маҳалла фаоллари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида “Чоргул” маҳалласида содир этилган жиноят муҳокамаси ўтказилди.

Денов тумани ИИБ бошлиғи подполковник Ш.Нармуратов содир этилган нохуш жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари ва унинг оқибатларини жамоатчиликка етказди.

Вилоят ИИБ бошлиғининг  1-ўринбосари Б.Иноқов, маҳалла фаоллари бундай салбий ва ноҳуш ҳолатларнинг олдини олишда кенг жамоатчилик вакилларини ролини ошириш, оила турмуш доирасидаги келишмовчиликларга барҳам бериш, улар ўртасида меҳр-оқибатни кучайтириш мақсадида, маҳалладаги фуқаролар билан суҳбатлашиш зарурлигини, қолаверса, фуқароларнинг жамиятда юриш-туриш қоидаларига риоя этиб, бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, фойдали машғулот билан ўтказишини назорат қилиш зарурлиги маҳалла фаолларига тушунтирилди.

Муҳокама йиғилишида туман ҳудудида, бу каби жиноятларни содир этилишига йўл қўймаслик юзасидан тегишли мутасаддиларга муҳим чора-тадбирлар белгилаб берилиб, ижроси назоратга олинди.

Text to speech