30 Август 2021 йил 608

Денов туманида содир этилган ўғирлик фош этилди

Денов туманида 2021 йил 27 август куни, туманнинг “Нуристон” маҳалласида яшовчи, С.Бахром туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 24 август куни соат 15.00 ларда, уйининг олдидаги кўчага боғлаб қўйилган 2.200.000 (икки миллион икки юз минг) сўмлик 1 бош бузоғини номаълум шахслар ўғирлаб кетганлигини билдирган. Бундан ташқари, 26 август куни, туманнинг “Баҳористон” маҳалласида яшовчи, Х.Шохнур ҳам туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда шу куни соат 21.00 ларда, туманнинг “Нурли манзил” маҳалласи ҳудудида жойлашган футбол майдони олдида турган Нексия русумли автоулови салонидан 800.000 (саккиз юз минг) сўмлик антирадар ва 900.000 (тўққиз юз минг) сўмлик видеорегистраторини номаълум шахслар ўғирлаб кетганлигини билдирган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида, ушбу ўғирликни шу туманда яшовчилар, М.Мусурмон, Қ.Амир ва Х.Санжарлар содир этишганлиги аниқланган. 28 август куни М.Мусурмон, Қ.Амир ва Х.Санжарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech