Денов туманида эрта турмуш ва эрта туғруқ ҳолатларининг олдини олиш масаласида очиқ мулоқот ўтказилди
Денов туманида Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати бўлими бошлиғи, полковник Дилором Худойберганова ҳамда Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Ўралтош Эшимова иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
Учрашувда, эрта турмушга чиқиш ва эрта туғруқ ҳолатларининг
олдини олиш масаласи атрофлича муҳокама қилинди. Мазкур тадбирда маҳалла хотин-қизлар
фаоллари, шунингдек, нуроний онахонлар фаол иштирок этдилар.
Мулоқот жараёнида эрта турмуш ва эрта туғруқнинг ёшлар
саломатлиги, оила барқарорлиги ҳамда жамият тараққиётига салбий таъсирлари ҳақида
батафсил маълумотлар берилди. Шунингдек, қонунчиликда белгиланган талаб ва меъёрлар,
хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оилани мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирлар
кенг ёритилди.
Тадбир якунида хотин-қизлар ва нуронийлар ёшларни маънавий жиҳатдан тарбиялаш, уларнинг билим олиши ва ҳаётга тўғри йўналтиришда жамоатчилик ва масъул идоралар ҳамкорлигини кучайтириш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.