27 Декабр 2021 йил 508

Денов туманида, қўй ўғриси қўлга олинди

Денов туманида 2021 йил 3 декабр куни, туманнинг "Элобод" маҳалласида яшовчи, Х.Холмат (исм шарифлар ўзгартирилган) туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 10 октябрь кунига ўтар кечаси, молхонасидан 1.600.000 (бир миллион олти юз минг) сўмлик 2 бош қўйларини номаълум шахс ўғирлаб кетганлигини билдирган. Бундан ташқари, шу маҳаллада яшовчи, М.Мансур "102"га қилган мурожаат қилиб, унда 10 октабрь кунига ўтар кечаси, молхонасидан 6.300.000 (олти миллион уч юз минг) сўмлик 6 бош қўйларини номаълум шахс ўғирлаб кетганлигини билдирган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида, ушбу ўғирликни, Денов туманида яшовчи, О.Одилбек содир этганлиги аниқланиб ушланган ва ашёвий далил олинган. 14 декабр куни О.Одилбекка нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech