Денов туманида Пробация гуруҳи ҳисобида турган ёшлар билан учрашув ўтказилди.
Сурхондарё
вилояти ИИБ Шимолий минтақавий ҳудуд Минтақавий мувофиқлаштириш маркази бошлиғи
подполковник Э.А.Нуруллаев ҳамда Денов тумани Ички ишлар бошқармаси бошлиғи
подполковник Ш.А.Нармуратовлар Денов тумани ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Пробация
гуруҳи ҳисобида турган ҳамда “Оталиққа олинган” ёшлар билан учрашув ўтказиб,
уларга Ўзбекистон Республикасининг “Пробация тўғрисида”ги 2024 йил 7 август
кунидаги ЎРҚ № 938-қонуни мазмун моҳиятини тушунтириб, Муҳтарам Президентимиз томонидан
ёшларга берилаётган имкониятлардан тўғри фойдаланиб, қайта жиноят содир
этмаслиги тушунтирилди.
Шунингдек
учрашув давомида, уларнинг муаммолари ўрганилиб, аниқланган муаммоларни
бартараф этиш юзасидан ходимларга тегишли кўрсатмалар берилди.
Тегишли Судлар
томонидан назорат остидаги шахсларга қўйилган чекловлар ва мажбуриятларни тўлиқ
ўташи, аҳлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаётган назорат остидаги шахсларни ишга
жойлаштириш чораларини кўриш бўйича масуълларга топшириқлар берилди.