21 Август 2024 йил 291

Денов туманида “Пробация ойлиги” доирасида Инсон қадри учун тамойили асосида 31 нафар фуқаро муддатидан олдин озод этилди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари генерал-майор Б.Абдуллаевнинг 2024 йил 23 июл кунидаги тегишли кўрсатмасига асосан жорий йилнинг 23 июлдан 23 августига қадар республика ҳудудида кенг қамровли "Пробация ойлиги" ўтказилиши белгиланган.

Пробация ойлиги давомида, Денов тумани ЖИБ суди томонидан Денов тумани ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Пробация гуруҳи ҳисобида турган назорат остидаги шахсларни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан, 31 нафар шахс томонидан ўталмай қолган жазо муддатлари муддатидан илгари шартли равишда озод этилди.

2 нафар назорат остидаги шахслар суд томонидан белгилаб берилган чеклов ва мажбуриятларни бажармаганлиги сабабли, ўтаб келаётган озодликни чеклаш жазосини озодликдан маҳрум этиш жазосига алмаштирилди.

Text to speech