29 Май 2025 йил
765
Денов туманида, Пробация назорати остидаги шахслар билан “Қора дори” кенг қамровли тезкор профилактик тадбири доирасида профилактик учрашув ўтказилди.
Республикамиз миқёсида жорий йилнинг 1 май кунидан 30 июнь кунига кадар “Қора дори” кенг қамровли тезкор профилактик тадбири ўтказилаётганлиги муносабати билан бу тадбирда Денов тумани ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари майор Одил Жумақулов ва туман ИИБ Жамоат хавфсизлик хизмати Пробация бўлинмаси бошлиғи ҳамда ходимлари томонидан Денов тумани Ички ишлар бошқармаси Жамоат хавфсизлиги хизмати Пробация бўлинмаси ҳисобида турган гиёҳвандлик моддалари билан жиноят содир этиб, пробация ҳисобида туриб ахлок тузатиш ишлари, озодликни чеклаш жазоларини ўтаётган назорат остидаги шахслар билан учрашув ўтказилди.
Ўтказилган учрашув давомида, уларга такроран жиноят содир этмаслиги ҳақида профилактик тушунтиришлар олиб борилиб, Ички ишлар вазирлиги жамоат хавфсизлиги департаменти Пробация бошқармаси томонидан юборилган буклетлар тарқатилди.