27 Июл 2024 йил
363
Денов туманида "Пробация ойлиги" доирасида профилактик тадбирлар ўтказилиши давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Ички
ишлар вазири ўринбосари генерал-майор Б.Абдуллаевнинг 2024 йил 23 июл кунидаги
тегишли кўрсатмасига асосан жорий йилнинг 23 июль кунидан 23 август кунига
қадар республика ҳудудида кенг қамровли "Пробация ойлиги" ўтказилиши
белгиланган.
Шу муносабат билан мазкур
белгиланган ойлик доирасида Денов тумани Ички ишлар бошқармасининг пробация
гуруҳи томонидан "Ҳамкор" махсус профилактик тадбирлари ўтказилмоқда.
Тадбир давомида пробация
ҳисобида турувчи фуқароларнинг иш ва яшаш жойлари ўрганилмоқда.
Шунингдек, пробация ҳисобида турувчи шахслар учун
меҳнат ярмаркалари ташкил этилиб, суд чекловларига амал қилиши борасида
кўрсатмалар берилмоқда.