30 Май 2024 йил 285

Денов туманида оталиққа олинган ёшлар “Заковат интеллектуаль” ўйинида ўзаро беллашишди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тегишли фармойишига асосан, жойларда ички ишлар органлари томонидан оталиққа олинган ёшлар ўртасида “Хавфсиз ҳаёт учун бирлашайлик” шиори остида маънавий-маърифий, ватанпарварлик ва спорт тадбирлари ўтказилиб келинмоқда.

Шу муносабат билан Денов туманидаги 41-сонли умумий ўрта таълим мактабида Денов туман Ички ишлар бошқармаси ташаббуси билан Денов туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими ва Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими билан ҳамкорликда “Заковат интеллектуаль” ўйини ташкил этилди.

Ташкил этилган ў‌йинда “Холчаëн”, “Зукколар", “Эпчиллар”, “Адолат”, “Билимдонлар” жамоалари фаол иштирок этишди.

Ў‌йин якунига кў‌ра фахрли 1-ў‌ринни Холчаëн жамоаси, 2 ў‌ринни “Эпчиллар” жамоаси, 3 ў‌ринни “Адолат” жамоалари эгаллашиб, Денов туман Ички ишлар бошқармаси томонидан жамоаларга эсдалик совғалари топширилди.

Text to speech