2 Июн 2022 йил 271

Денов туманида “Қора дори-2022” кенг қамровли профилактик тадбири давомида яна бир ноқонуний ҳолатга чек қўйилди

2022 йилнинг 1 июнь куни, вилоят ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси Тоғли ва чегара ҳудудлардаги тезкор бўлинмаси ходимлари томонидан олинган тезкор маълумотларга асосан Денов тумани ҳудудида тезкор тадбир ўтказилди.
Тезкор тадбир давомида, Денов туманида яшовчи В.Валибекнинг (исм шарифлар ўзгартирилган) яшаш уйи ва ёрдамчи хўжаликлари кўздан кечирилганда, яшаш уйининг молхонаси ёнидаги томорқасида 107 (бир юз етти) туп “Наша” гиёҳвандлик ўсимлигини экиб, парваришлаб келаётганлиги аниқланади ва холислар иштирокида тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда тергов олди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech