17 Октябр 2025 йил 68

Денов туманида оилавий низоларни бартараф этишга қаратилган семинар ўтказилди

Сурхондарё вилояти ҳокимининг ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Зулхумор Хидирова, вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғининг ўринбосари подполковник Ўролтош Эшимова, вилоят суди ва Республика «Нуроний» жамғармаси вакиллари, шунингдек, Денов туман суди раиси Б. Мустафоев ҳамда тегишли ташкилотлар масъул ходимлари иштирокида оилавий низоларнинг олдини олишга қаратилган семинар машғулоти ўтказилди.

Тадбирда туман Оила ва хотин-қизлар бўлими, туман ИИБ, маҳалла фаоллари, имом-хатиблар, нуронийлар ҳамда оқила аёллар ҳаракати аъзолари иштирок этишди. Семинарда судларда кўрилаётган оилавий низоларнинг сабаблари таҳлил қилиниб, муаммоларни бартараф этиш юзасидан аниқ тавсиялар берилди.

Тадбир якунида масъуллар томонидан судларда низолашаётган оилалар билан индивидуал тартибда суҳбатлар ўтказилиб, уларга психологик ва ҳуқуқий кўмак кўрсатилди.

Text to speech