21 Феврал 2024 йил 289

Денов туманида “Обод ва хавфсиз маҳалла” профилактик тадбири олиб борилмоқда

Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари бошчилигида Денов туманида жиноятни жиловлаш ва криминоген вазиятни барқарорлаштириш мақсадида ишчи гуруҳ шакллантирилиб, айни  кунларда туман прокуратураси, ИИБ, Миллий гвардия ҳамда ФВВ бўлими масъул ходимлари, профилактика инспекторлари, ППХ ҳамда бошқа соҳавий хизматлардан таркиб топган ходимлар томонидан ҳудудда кучайтирилган тартибда тунги ва кундузги профилактик тадбирлар олиб борилмоқда.

Ўтказилган хизмат олди йўриқномада “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш учун хизматни кучайтирилган тартибда ташкиллаштириш юзасидан аниқ кўрсатма ва топшириқлар берилди.  Жамиятда жиноятларнинг оқибатлари билан курашиш эмас, балки уларнинг содир этилишига йўл қўймаслик ва барвақт олдини олиш муҳимдир. Бунинг учун маҳаллаларда фаолияти йўлга қўйилган еттилик ҳамда кенг жамоатчиликнинг ҳам иштироки зарур саналади. Шу боис ҳар кунлик тунги профилактик тадбирлар аввалида  маҳаллалардаги еттилик  вакилларининг ҳамкорликдаги вазифалари уқтирилиб,  “ижтимоий профилактика" тизими асосида маҳалладаги муаммоларни “маҳаллабай”, “соҳабай” ва “оилабай”, ҳатто “фуқаробай” аниқлаб чоралар белгилаш лозимлиги айтилмоқда. 38 та йўналиш бўйича тузилган ишчи гуруҳ 17 та ҳудудда  профилактик тадбирларни амалга оширишмоқда.

Профилактика инспекторлари томонидан “Қалкон” жамоаси билан биргаликда ижарада яшовчи талабаларнинг шароитлари ўрганилиб, хонадон  эгалари  билан  профилактик суҳбатлар ҳам олиб борилаётир. Масъуллар шунингдек, назорат остидаги шахсларнинг суд томонидан белгиланган таъқиқ ва чекловларга амал қилишини ҳам назоратга олиб, “тиғ” тадбири ҳам ўтказилди.

Денов туманида “Профилактик тадбир”лар давом этмоқда.

Text to speech